Россиянинг Курган вилояти, Лебяжьевский тумани, Лопатки қишлоғида 30 май куни содир бўлган ёнғин оқибатида тўрт бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» агентлиги хабар бермоқда.
Ёнғин пайтида 6 ва 3 ёшдаги икки ўғил бола, 6 ойлик ва 1,5 ёшли икки қиз онаси билан уй ичида қолиб кетганди. Даставвал ўт ўчириш пайтида икки боланинг танаси топилгани айтилганди. Бугун, 31 май куни вайроналар остидан яна икки боланинг жасади топилгани маълум бўлди.
Болаларнинг онаси жонини сақлаб қола олди.
Изоҳ (0)