Покистон бош вазири Навоз Шариф Лондондаги хусусий клиникалардан бирида юракдаги очиқ жарроҳлик амалиётидан муваффақият билан ўтказилди. Айни пайтда унинг аҳволи барқарор, у амалиётдан кейинги реабилитация курсидан ўтмоқда, деб хабар беради «ТАСС».
Шарифнинг матбуот котиби Мусоддиқ Малик берган маълумотга кўра, операция бугун, 31 май куни эрталабки соатларда ўтказилган.
Навоз Шариф охирги беш йил давомида иккинчи марта юрак операциясини бошдан кечирмоқда.
Изоҳ (0)