Туркия шарқидаги Ван вилоятида қўлбола бомбанинг портлаши оқибатида икки полициячи ҳалок бўлди. Портловчи ускуна Курдистон ишчи партияси аъзолари томонидан йўлга ўрнатилган эди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Воқеа вилоятнинг Ҳожибакир туманида содир бўлди. Зирҳли полиция машинаси йўлдан ўтаётган пайтда портловчи ускуна ҳаракатга келтирилди. Икки полициячи воқеа жойида ҳалок бўлди, яна бири жароҳат олди. Воқеа ҳудудида ҳужумга дахлдор гуруҳни йўқ қилиш бўйича операция ўтказилмоқда. Операцияда ҳарбий авиация ҳам қўлланмоқда.
Изоҳ (0)