Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Таиланд қироллигининг Паттая шаҳрида илк бора кураш бўйича Tailand & Pattaya халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Халқаро кураш ассоциацияси матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Фото: Халқаро кураш ассоциацияси матбуот хизмати

Фото: Халқаро кураш ассоциацияси матбуот хизмати

Таиланд кураш федерацияси ва Таиланд Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан 28–30 май кунлари ўтказилаётган мазкур турнирда Таиланднинг 15 та ҳудудидан 100 нафардан ортиқ курашчи иштирок этмоқда.

«Таиланд кураш федерация 2008 йилдан бошлаб расман фаолият кўрсатмоқда. Таиландда ҳам мазкур спортга бўлган қизиқиш кундан-кунга ортиб бормоқда. Таиланд қироллигининг бевосита қўллаб-қуватлаши эвазига бугунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги таълим муассасаларида кураш бўйича ўқув йўналишлари ташкил этилган», – дейди Таиланд кураш федерацияси бош котиби Пулсак Сатжанҳамнукул.

Фото: Халқаро кураш ассоциацияси матбуот хизмати

Фото: Халқаро кураш ассоциацияси матбуот хизмати

2013 йилдан бошлаб Таиланддаги энг нуфузли спорт тадбири — «Университет талабалари ўйинлари» таркибидан кураш расмий спорт тури сифатида ўрин эгаллади. 21–31 август кунлари мазкур ўйинларнинг бу йилги баҳсларига старт берилади. Tailand & Pattaya халқаро турнири ҳам олдиндаги ана шундай мусобақаларга ўзига хос тайёргарлик вазифасини ҳам ўтаб беради.

«Турнир арафасида анъанавий тарзда Таиланд терма жамоаси ва ўзбекистонлик курашчилар ўртасида икки ҳафталик ўқув йиғин машғулотлари ташкил этилди. Халқаро турнирда кураш ватани вакиллари 6 та вазнда иштирок этмоқда. Миллий спортнинг ўзга юртларда севимли спорт турига айланиб боришини кузатар экансан, қалбингда ғурур ҳисси янада жўш уради», — дейди Таиланд терма жамоаси бош мураббийи Олим Ҳайитов.

Маълумот учун, ўқув-йиғин машғулотлари 7 июнгача давом этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар