Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият кўрсатган ва бу борада бош мураббий Самвел Бабаянга ёрдам берган сербиялик мутахассис Деян Журжевичнинг ЎФФ билан шартномаси ўз якунига етди, деб ёзди «Championat.asia».
Хабарда қайд этилишича, ЎФФ терма жамоалар маркази ва Деян Журжевич ўртасида янги шартнома борасида музокара давом этмоқда. Мутахассиснинг аввалги шартномаси асосан ЖЧ—2018 2-саралаш босқичи учун мўлжалланган бўлиб, Журжевични 3-саралаш босқичида ҳам миллий терма жамоада олиб қолиш масаласи кун тартибига қўйилган.
Қайд этиш керак, Деян Журжевич 2013 йилнинг декабрь ойидан бошлаб, 2014 йилнинг майига қадар «Пахтакор» клубида ҳам фаолият юритганди. Ўз навбатида Тошкент клуби 28 май куни бош мураббий Нўъмон Ҳасановни истеъфога чиқарган бўлиб, унинг ўрнида Григорий Колосовский бош мураббий вазифасини бошқарувчи бўлиб ишлашга ўтди.
Изоҳ (0)