Ливан хавфсизлик кучлари ИШИД гуруҳи террорчилари тайёрлаган уч портлашнинг олдини олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
30 май куни матбуот анжуманида чиқиш қилган ички ишлар вазири Нухад Машнук махсус хизматлар мамлакат шимолида ўрнашган махфий тармоқни фош қила олганини таъкидлаб ўтди.
«Биз превентив чоралар кўрдик, бунинг натижасида уч худкушлик ҳужумининг олди олинди», — деди у.
Айни пайтда, ИШИД мамлакат ҳудудида янги ҳамлалар тайёрлаётгани матбуотда муҳокама қилинмоқда. Терактларни худкуш аёллар ижро этиши кутилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)