2000 йил муқаддам Юнонистон шимолида ясалган олтин гулчамбар Британиянинг Сомерсет графлигидаги Тонтон шаҳрида жойлашган уйларнинг бирида, тўшак остида сақлаб келинган экан, деб хабар беради TJournal.
Нарх қўювчи уйни баҳолаётган пайтда қадимги санъат ёдгорлиги тасодифан топилди. Уйнинг кекса эгаси бобосидан нафақат бошпана, балки 100 минг фунт стерлинг турувчи нодир заргарлик буюми ҳам мерос бўлиб қолганини эшитиб, қувончини яшира олмади.