Россиянинг Владивосток шаҳрида 14 ёшли ўсмир 10-қаватдан тушиб кетди. Шунга қарамай, у омон қолди, деб хабар бермоқда Приморье ўлкаси тергов қўмитаси матбуот хизмати.
Воқеа 25 май куни шаҳарнинг Жигура кўчасидаги кўп қаватли бинода содир бўлди. Ўқувчи дўстларига балкон суянчиғида бажариладиган паркур ҳаракатларини кўрсатаман деб пастга қулади. У оғир аҳволда шифохонага етказилди.
«VL.ru» порталининг маълум қилишича, ўсмир паркур ҳаракатларни бажаришдан олдин алкоголли энергетик ичгани аниқланди.
Воқеа юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда, уларнинг натижаларига кўра процессуал қарор қабул қилинади.
Изоҳ (0)