Аёллар ўртасида Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Сабина Шарипова Анджион шаҳрида якунига етиб бораётган, мукофот жамғармаси 25 минг долларга тенг Andijan International теннис турнирининг яккалик ва жуфтлик баҳсларида финалга чиқди.
Халқаро теннис федерацияси расмий сайтида маълум қилинишича, 21 ёшли ўзбекистонлик теннисчи ярим финалда ҳиндистонлик Анкита Раинага қарши баҳс олиб борди. Қарийб икки соат давом этган беллашувда 6:2, 3:6, 6:2 ҳисоби қайд этилиб, Шарипова фойдасига ҳал бўлди. Бош соврин учун кечадиган баҳсда Сабина россиялик Вероника Кудерметовага қарши кортга чиқади.
«Sports.uz»нинг хабар беришича, россиялик Виктория Кан билан тандем ҳосил қилган Ўзбекистон вакиласи жуфтликлар баҳси ярим финалда учинчи рақамда сараланган россиялик Маргарита Лазерева ва украиналик Валерия Страховани 6:2, 6:3 ҳисобида мағлуб этиб, финалга чиқди.
Жуфтликлар баҳсининг ҳал қилувчи ўйинида Шарипова/Кан тандеми чехиялик Барбора Стефкова ва украиналик Анастасия Васильевага дуэтига қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)