Афғонистон шимолида мамлакат хавфсизлик кучлари билан тўқнашувлар давомида камида 45 нафар жангари ўлдирилди. Бу ҳақда 26 май, пайшанба куни Tolo News телеканали маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Тўқнашувлар Балх вилоятида юз бергани маълум қилинмоқда. Маҳаллий полиция вакилининг сўзларига қараганда, жанглар беш соатдан ортиқ давом этган.
Тўқнашув давомида ўнлаб жангарилар яраланган. Шунингдек, бир нафар полициячининг ҳалок бўлганлиги хабар қилинмоқда.
Изоҳ (0)