Жорий ўқув йилида умумтаълим мактабларини 476 минг 616 ўқувчи тамомлади. Бу ҳақда ЎзА маълумот берди.
Бу сонларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тақдим этгани таъкидланмоқда.
9-синф ўқувчиларининг мактабни битириши муносабати билан Ўзбекистондаги барча умумтаълим мактабларида 25 май куни «Замонавий билимлар билан замонавий касб-ҳунарга эга бўламиз» шиори остида «Хайр, мактаб! Салом, коллеж!» мавзуидаги тадбирлар ташкил этилди.
Изоҳ (0)