Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида истиқомат қилувчи эркак бир дақиқа ичида 79 кишини қучоқлаб, янги жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Рекорд Андхра-Прадеш штатидаги мактаблардан бирида қайд этилди. 88 нафар мактаб ўқувчиси қаторлашиб турди, ишора берилганидан сўнг улар бўлажак рекордчи Кришна Кумарга навбатма-навбат яқинлаша бошлади.
Кумар 83 ўқувчини қучоқлашга улгурди. Аммо Гиннес рекордлар китобида 79 нафари қайд қилинди, негаки, китоб вакилларининг фикрича, қолган ҳолатлар қучоқлашишдан кўра кураш ҳаракатига ўхшаб кетган.
Рекорд 5 май куни ўрнатилган бўлса ҳам, у ҳақда рекордлар китоби расман 24 май куни хабар қилди.
Илгариги рекорд австралиялик телебошловчи Кэрри Бикморга тегишли эди — у 2014 йилда Австралиядаги болалар шифохонасида бир дақиқада 77 кишини қучоқлаган эди.
Изоҳ (0)