Ҳиндистон шимолида автобуснинг дарага қулаб кетиши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, саккиз киши яраланди. Бу ҳақда ANI агентлиги маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Ҳодиса Уттаракханд штатида юз берди. Автобус Маси аҳоли пунктидан Рамнагар шаҳрига йўл олган эди.
Ҳозирги пайтда қутқарув операцияси ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)