Италия полицияси футбол бўйича мамлакат чемпионатининг иккинчи дивизионида келишилган ўйинларни ташкил этишда гумон қилиб, ўн кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда, Италиянинг La Repubblica газетаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Vanella Grassi мафия ташкилотининг аъзолари 2013/14 йилги мавсумдаги учрашувларнинг баъзи натижаларига таъсир кўрсатган бўлиши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Ҳибсга олинганлар орасида «Женоа» футболчиси ва Италия ёшлар термасининг собиқ ўйинчиси Армандо Иццо, Франческо Миллези («Исолаверде») ва собиқ футболчи Лука Пини ҳам бор. Бундан ташқари, барча ўйинчилар мафия билан алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Тергов томонидан 2014 йилнинг 17 мартидаги «Модена» ва «Авеллино» (1:0) ҳамда ўша йилнинг 25 майидаги «Авеллино» ва «Режина» (3:0) ўртасидаги ўйинлар келишилган деб топилган.
Изоҳ (0)