Google компаниясининг Париждаги штаб-квартирасига 24 май, сешанба куни Франция терговчилари келиб, тинтув уюштирди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Тергов тадбирлари компания солиқ тўлашдан бўйин товлашда гумон қилинаётгани билан боғлиқдир.
Мамлакат молия вазирлигининг билдиришича, рейдда 100 нафарча терговчи иштирок этмоқда. Маҳаллий вақт билан соат 5:00 да бошланган тергов тадбирлари Париж марказидаги офисда давом этмоқда.
Google вакиллари вазият юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаяпти.
Изоҳ (0)