Тошкентдаги Франция элчихонаси 20 июндан бошлаб визага ҳужжатларни топшириш мақсадида виза бўлими қабулига ёзилиш учун Телефон хизмат ва маълумот маркази очилишини эълон қилди. Бу ҳақда «Дарё»га элчихона матбуот хизмати хабар берди.
Элчихона томонидан ушбу янги тартибнинг ўрнатилишидан мақсад визага ҳужжатларни топширувчи шахсларга сифатли ва тезкор маълумот етказиш ҳамда виза бўлимида қабул қилиш шароитларини яхшилашдан иборатлиги таъкидланмоқда.
20 июнгача виза бўлимига ташриф буюрувчиларни қабул қилиш тартиби ўзгаришсиз қолади: олдиндан қабулга ёзилмасдан душанбадан жумагача соат 09:00 дан 12:00 гача.
Виза бўлимига ёзилиш масалалари билан TLS Contact компанияси шуғулланади. Янги тизимга мослашиш учун унга ўтиш даври 23 июнгача давом этади. 23 июндан кейин TLS Contact компанияси орқали олдиндан ёзилмаган ташриф буюрувчилар виза бўлимида қабул қилинмайди.
Изоҳ (0)