Афғонистон қуролли кучлари бир сутка давомида 53 жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда, мамлакат мудофаа вазирлигига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, армия, полиция ва разведканинг қўшма операциялари мамлакатнинг 18 вилоятида ўтказилган. Умумий ҳисобда 81 жангари жароҳат олган, уч нафари ушланган.
Баёнотда таъкидланишича, кўплаб қурол бирликлари мусодара қилиниб, бир қанча фугас ва миналар зарарсизлантирилган.
Ҳарбийлардан тўққиз нафари ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)