Агарда Европа Иттифоқи икки хил стандартлар сиёсатини юритишда давом этса, Туркия у билан келишувларни тўхтатиб қўйиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг ёрдамчиси Йигит Булут баёнот берди, деб ёзмоқда «Коммерсантъ».
Туркия бош вазири Аҳмед Давутўғлининг истеъфоси Анқаранинг Брюссель билан миграцион инқирозни бартараф этиш бўйича келишувини шубҳа остига қўйди. ЕИ, агарда Туркия суриялик қочқинларни қабул қилиш мажбуриятини бажаришдан бош тортса, тегишлича ҳаракат қилиш учун режа туза бошлаганини маълум қилди.
Бундан ташқари, ЕИ Туркия қонунчилигига ўзгартишлар киритишни талаб қилгани Эрдўғоннинг эътирозига сабаб бўлди. У Туркияни парламент республикасидан президентлик республикасига айлантириш бўйича саъй-ҳаракатлар давом этишини билдирди.
Кеча, 22 май куни ҳукмрон партиянинг навбатдан ташқари конгрессида мамлакатнинг янги бош вазири этиб Биноли Йилдирим сайланди.
Изоҳ (0)