22 май, якшанба куни Таиланднинг шимолий қисмида жойлашган хусусий мактаб ётоқхонасида юз берган ёнғин оқибатида камида 17 нафар қиз ҳалок бўлди. Яна икки нафари бедарак йўқолганлиги қайд этилди. Бу ҳақда BNO News маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар беради.
Ҳодиса Чианграй провинциясидаги Вианг Па Паода жойлашган хусусий мактабда маҳаллий вақт бўйича 23:00 атрофида юз берди.
Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, беш ёшдан 12 ёшгача бўлган қизлар ҳалок бўлди. Бундан ташқари, яна беш нафар қиз жиддий куйиш жароҳатини олди. 14 нафар қиз жабрланмасдан қутқарилди.
Ёнғинни ўчиришга эришилди, унинг сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)