2016 йил 19 май куни Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтида институт ҳузуридаги педагог кадрларнинг малакасини ошириш Тармоқ маркази ҳамда Ўзбекистондаги Британия Кенгаши ўртасида ҳамкорлик учрашуви ташкил этилди. Бу ҳақда Педагог кадрларнинг малакасини ошириш Тармоқ маркази бўлими бошлиғи Мансур Бегматов «Дарё»га маълум қилди.
Ҳамкорлик учрашувидан асосий мақсад, 2016—2017-ўқув йиллари учун Буюк Британия давлатидан юқори малакали мутахассислар Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтида таҳсил олувчи талабалар билан ўзаро тажриба алмашишига қаратилди.
Шунингдек, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини Ўзбекистондаги Британия Кенгаши томонидан хорижий адабиётлар билан таъминлашга келишиб олинди.
Изоҳ (0)