Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда республикада паралимпия ҳаракатини ривожлантириш ва тарғиб этиш, паралимпия спорт турларини янада оммалаштириш мақсадида, 16–20 май кунлари америкалик машҳур паралимпиячи, триатлон спортчиси Мэрикейт Каллаҳан ҳамда енгил атлетика бўйича мураббий Жон Режистер ташрифини ташкиллаштирди. Бу ҳақда «Дарё» нашрига ассоциация матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу ташриф дастурига асосан, Тошкент ва Андижон шаҳридаги спорт мажмуаларида паралимпия спортчилари ва мураббийлари учун маҳорат дарслари, учрашув ва суҳбатлар ўтказилди.
Изоҳ (0)