29 май куни Москва метрополитенида «сароблар оқшоми» ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда, шаҳар транспорт комплекси вакилларига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Акция 28 майдан 29 майга ўтар кечаси уюштирилади. Унинг доирасида метро ходимлари ва мижозларига Россиянинг энг яхши кўзбойлоғчилари томоша кўрсатади.
Акция «Сретенский бульвар» бекатида ўтказилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)