«Дунё уламолари мурожаати» китоби нашр этилди. Унда бугунги куннинг забардаст уламолари, Ислом дини мусаффолиги йўлида бор куч-ғайратини аямай хизмат қилаётган олимларнинг фатволари, маъруза ва мурожаатлари келтирилган, деб ёзади «Ziyo.uz».
«Турли бузғунчи кучлар инсонларни асл эътиқоддан адаштирмоқчи бўлиб турган бир вақтда ушбу долзарб китобнинг чоп этилиши бизни жуда хушнуд этди», — дейди Тошкент шаҳридаги Шайх Зайниддин масжиди имом-хатиби Одилхон Исмоилов.
«Китобда мусулмон киши тўғри йўлдан адашмаслиги, бузғунчи кучларнинг пуч ғояларига алданмаслиги учун зарур бўлган тавсиялар келтирилган. Баъзи ёшларнинг интернет тармоғида ташкил этилган радикал ғоявий тарғибот таъсирига тушиб қолаётганини эътиборга олиб, уламолар томонидан берилган замонавий медиа воситалардан фойдаланиш одоблари баён этилган», — дейилади «Ziyo.uz» хабарида.
Изоҳ (0)