Индонезия ғарбидаги Шимолий Суматра вилоятида жойлашган Синабунг вулқонининг отилиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Табиий офатлар бўйича идора вакили Сутопо Пурво Нугрохо берган баёнотга кўра, вулқон тутунлари таъсиридан тўққиз киши жабр кўрган, уларнинг олти нафари ҳаётдан кўз юмган, қолган уч киши оғир аҳволда.
Қурбонлар вулқондан тўрт километр наридаги шоли майдонида ишлаётган эди.
Изоҳ (0)