Футбол бўйича 2015/16 йилги мавсумнинг Франция чемпиони — «ПСЖ» жамоаси мамлакат Кубоги финалида «Марсель» футболчиларига қарши баҳс олиб борди. Унда 4:2 ҳисобида парижликлар зафар қучди, деб хабар бермоқда «Sports.ru».
Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Блез Матюиди ҳисобни очган бўлса, 12-дақиқага келиб Флориан Товен мувозанатни тиклади. Жамоалар танаффусга 1:1 ҳисобида чиқиб кетди.
Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларида Златан Ибрагимович парижликларни олдинга олиб чиқди. Швециялик форвард 11 метрлик жарима зарбасини бехато амалга оширди — 2:1.
57-дақиқада Эдинсон Кавани «ПСЖ» устунлигини оширди. 82-дақиқада Ибрагимович жамоасининг тўртинчи голига муаллифлик қилди. Учрашувдаги сўнгги гол Миши Батшуайи томонидан киритилди, аммо ушбу гол ўйин тақдирини ўзгартира олмади.
Шундай қилиб, Лоран Блан бош мураббийлигидаги «ПСЖ» жамоаси Франция Кубоги соҳибига айланди.
Франция Кубоги. Финал
«Марсел» – «ПСЖ» 2:4 (1:1)
Голлар: 0:1 – 3 Матюиди, 1:1 – 12 Товен, 1:2 – 47, пенальти Ибрагимович, 1:3 – 57 Кавани, 1:4 – 82 Ибрагимович, 2:4 – 87 Батшуайи.
Мавзуга оид:
Изоҳ (0)