Венесуэлада армиянинг ташқи таҳдидларга қарши тура олишга қодирлигини текшириш мақсади кўзланган йирик кўламли ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди. Бу ҳақда, Noticieros Televisa маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
«Биз бутун мамлакат ҳудудида мустақилликни ҳимоя қилиш бўйича ўқув машғулотларини ўтказиш ҳақида топшириқ берган президент ва бош қўмондон Николас Мадуронинг топшириғини бажараётиб, эрталабдан жуда ижобий кайфиятдамиз», — деди Венесуэла мудофаа вазири Владимир Падрино.Ўқув машғулотларида танклар, артиллерия, самолёт ва кемаларни жалб этган ҳолда 500 мингга яқин одам иштирок этиши таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)