Тинчликни қўллаб-қувватлаш мақсадида велосипедда дунё кезаётган афғонистонлик фаоллар БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг эгнига миллий хилъат кийдириб, сиёсатчига тинчлик мактубини топширди. Бу ҳақда БМТ Янгиликлар маркази хабар бермоқда.
Пан Ги Мун афғонистонлик велосипедчилар — Нодиршоҳ Нангархарий ва унинг 17 ёшли ўғли Ферузхон билан БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида учрашди.
«Биз, Афғонистон халқи, бошқа миллатлар билан тинчликда яшашни истаймиз. Биз ўз ўзлигимизни ҳамда бутун дунёда тинчлик бўлишини хоҳлаймиз», — дейилади БМТ раҳбарига топширилган тинчлик мактубида.
Ота-ўғил тинчликпарвар акция доирасида Туркия, Болгария, Сербия, Венгрия, Австрия, Чехия, Германия, Дания, Норвегия, Бельгия, Франция ва Буюк Британияда бўлишга улгурди. АҚШга келганидан сўнг улар дастлаб Вашингтонда тўхтади, сўнг Нью-Йоркка келди. У ердан велосипедчилар Лос-Анжелесга йўл олади ва шу билан Австралияга ўтиб кетади.
Изоҳ (0)