Приморье сафари-боғига йўлбарс Амур учун жуфт келтирилди. Бу ҳақда, боғ директори Дмитрий Мезенцовнинг маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар беради.
«Биз Уссурия урғочи йўлбарсини боққа, Амур ёнига қўйиб юбордик. Улар учрашиб, танишиб олди, бирга ўйнади. Ҳозир дам оляпти. Уларнинг ҳаракатларини кузатиб борамиз. Агар ҳаммаси жойида бўлса, улар бундан кейин бирга яшашда давом этади», — деди Мезенцов.
Аввалроқ эчки Тимур дўсти йўлбарс Амурнинг ёнига қайтмаслиги маълум бўлган эди. Амурнинг тишидан жабрланган Тимур ҳозирги вақтда пойтахт шифохонасида бўлиб, ресторан таоми билан озиқланмоқда.
Изоҳ (0)