Россия Hyperloop’га ўхшаш вакуумли поездлар технологияларини тадқиқ этиш борасида қадамлар ташламоқда, негаки келажак ушбу технологияларга боғлиқлигига ишонмоқда. Бу ҳақда, мамлакат транспорт вазири Максим Соколовнинг баёнотига асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Соколов Санкт-Петербург алоқа йўллари университети шунга ўхшаш лойиҳани олиб бораётгани ҳақида ахборот берди. Унинг ишонтиришича, икки йил муқаддам университет ходимлари шахсан вазирга ишланма намунасини кўрсатган.
Meduza’нинг тахмин қилишича, Соколов бир муддат илгари «Мир-24» телеканалида кўрсатилган поезд лойиҳасидан сўз юритмоқда. Телелавҳада айтилишича, поезд модели магнит ёстиқчасида юради — бу технология дунёда яхши маълум бўлиб, қимматлиги учун амалда ишлатилмайди. Hyperloop ушбу технологиядан фойдаланмайди.
Изоҳ (0)