Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ички ишлар бўлимига шу шаҳарда яшовчи 45 ёшли фуқаро мурожаат қилиб, икки номаълум шахс 3-микрорайон ҳудудида унинг қўлидан Nokia русумли қўл телефонини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати.
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу талончилик жиноятини шу шаҳарда яшовчи 21 ва 20 ёшли фуқаролар содир этганлиги фош этилиб, улар қўлга олинди.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)