Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг бир нечта муассасалари мансабдорлари Reuters’га сунъий йўлдошдан олинган суратларнинг америкалик мутахассислар томонидан дастлабки таҳлили EgyptAir авиакомпаниясининг ғойиб бўлган A320 лайнери бортида портлаш содир бўлганидан дарак берувчи белгиларни аниқламаганини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Фото: «Вести.ru»

Фото: «Вести.ru»

Агентлик манбаларига кўра, АҚШ ҳозирча самолёт ҳалокати сабабларининг ҳеч қайси версияларини истисно қилмаяпти. Ҳалокатнинг сабаблари сифатида механик бузилиш, теракт, учувчининг ёки экипаж аъзоларининг қасддан қилинган хатти-ҳаракатлари ва бошқалар кўриб чиқилмоқда.

Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест АҚШ ҳозирча A320 ҳалокатининг аниқ сабаблари ҳақида маълумотга эга эмаслигини қўшимча қилди.

Илгарироқ АҚШ разведкаси ҳалокатнинг асосий сабаби сифатида терактни кўраётгани хабар қилинган эди. Бундан ташқари, Миср фуқаролик авиацияси вазири Шариф Фатҳий террорчилик ҳужуми ақлга келаётган биринчи эҳтимол эканлигини тан олганди.

Париждан Қоҳирага учаётган самолёт Греция ҳаво ҳудудига киргандан 20 дақиқа ўтиб, радарлардан ғойиб бўлди. MS804 рейси бортида 56 нафар йўловчи (улардан уч нафари бола) ва ўн нафар экипаж аъзоси бор эди. Уларнинг тақдири ҳозирча номаълум.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фарғонада аёл ўзини ИИБ биноси олдида ёқиб юбормоқчи бўлди
Дунё
Америкаликлар «Қора жума»да онлайн харидларга рекорд даражада кўп пул сарфлади
Маҳаллий
Тошкентда маданият уйи ёнгани рад этилди. У ерда ходимлар шашлик пишириш учун кўмир ёққан (видео)