22 май куни Хитой Халқ Республикасининг ташқи ишлар вазири Ван И расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мунтазам Ўзбекистон-Хитой мулоқоти доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан учрашув ҳамда Ташқи ишлар вазирлигида музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Хитой ТИВ раҳбари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида ҳам иштирок этади.
Изоҳ (0)