Сербия футбол иттифоқи 18 май, чоршанба куни Лозаннадаги (Швейцария) Спорт арбитраж суди (CAS)га Косово футбол федерациясининг УЕФА аъзолигига киритилгани учун апелляция берди. Бу ҳақда Politica нашрига таяниб, «Чемпионат» хабар бермоқда.
Сербия футбол иттифоқи вакиллари Спорт арбитраж судига барча керакли ҳужжатларни юборди. Апелляция яқин кунларда кўриб чиқилади.
Мексикада 12—13 май кунлари бўлиб ўтган Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)нинг конгрессида Косово ва Гибралтар ташкилотнинг 210 ва 211-аъзоларига айланди. Шу тариқа, ушбу мамлакат терма жамоалари ЖЧ–2018 турнирининг саралаш баҳсларида иштирок этиши мумкин, аммо бу борада қарор ҳозирча қабул қилинмади.
Изоҳ (0)