«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал АПЛнинг 38-туридан ўрин олган «Борнмут»га қарши (3:1) учрашувдан сўнг микрофонни қўлига олиб, «Олд Траффорд» стадионидаги клуб мухлисларига мурожаат қилди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар бермоқда.
«Футболчиларим, ходимлар ва шахсан ўз номимдан қўллаб-қувватлаганингиз учун миннатдорчилик билдираман. Қаерда ўйнашимиз ва майдонда нима рўй беришидан қатъи назар, сиз бизларга далда беришда давом этдингиз. Англия Кубогини уйга олиб келишга умид қиламиз», – деди ван Гал.
Қайд этиш жоиз, «Манчестер Юнайтед» 21 май, шанба куни «Кристал Пэлас»га қарши Англия Кубоги финалида баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)