Франция пойтахти Париж шаҳрида теннис бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи, йилнинг энг йирик тўртта турниридан бири Франция Очиқ чемпионати – «Ролан Гаррос» мусобақасининг саралаш баҳслари бошланди. Унда ўзбекистонлик теннисчи Фаррух Дўстов ўз имкониятини синовдан ўтказди, деб хабар бермоқда «Оламспорт».
Қуръа натижасига кўра, Фаррух Дўстов саралашнинг илк даврасида австриялик Жеральд Мельцерга қарши кортга чиқди. Уч сет давом этган учрашувда ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси рақибига 0:6, 6:3, 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади.
Таққослаш учун, Мельцер дунё рейтингида 130, Дўстов эса 223-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)