«Барселона» клуби ҳамда Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ўз юртида бўлиб ўтадиган Рио–2016 Олимпиада ўйинлари ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар беради «Uff.uz».
«Мен Олимпиада ўйинларида Бразилия термасининг натижаларига масъул бўлишим мумкин. Бутун мамлакат бизнинг ғалабани кутмоқда. Мен эса ҳаммадан кўра олтин медални қўлга киритишни кўпроқ истайман. ‘Барселона’ мени Америка Кубоги–2016 турнирига қўйиб юбормади, буни тўғри қабул қилдим. Мен иккита мусобақада иштирок этмоқчи эдим, аммо ўхшамади. Клубнинг қарорини ҳурмат қиламан», – деди Неймар.Маълумот ўрнида, Рио–2016 Олимпиадасининг футбол турнири 3–20 август кунлари бўлиб ўтади. «А» гуруҳидан жой олган Бразилия терма жамоаси гуруҳ баҳсларида ЖАР, Ироқ, Дания термаларига қарши баҳс олиб боради.Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)