16 май, душанба куни «Лестер» клуби мухлислари жамоанинг Англия чемпионлигини нишонлаш учун Лестер шаҳри кўчаларига чиқди. Чемпионлик парадида қарийб 250 минг мухлис иштирок этди, деб хабар беради «Чемпионат».
Жамоа автобуси шаҳарнинг марказий кўчаларидан ўтди ва футболчилар «Виктория» боғида қад ростлаган махсус саҳнага йўл олди. У ерда катта экран орқали «Лестер»нинг мавсумдаги энг ажойиб лаҳзалари ҳамда «тулкилар» бош мураббийи Клаудио Раньерининг иқтибослари намойиш этилди.Мусиқий қўллаб-қувватлаш Kasabian рок-гуруҳи томонидан амалга оширилди. Ушбу гуруҳ аъзолари Лестер шаҳрида туғилган.Wow. What a day!https://t.co/Txsqvgi34N
— Leicester City (@LCFC) May 16, 2016
Изоҳ (0)