Тошкент ҳайвонот боғида истиқомат қилувчи бир қанча жониворлар кўпайишгани маълум бўлди. Бу ҳақда ҳайвонот боғининг расмий сайтида хабар қилинди.
«Туёқли жониворлар вольерида — ҳақиқий беби-бум. Туялар, ламалар, мўйнали қўйлар, доғли кийиклар, жайронлар ва Нубия эчкилари ўз фарзандларини эмизмоқда», — дейилади хабарномада.
Шунингдек, ибислар, бақланлар, чағалаклар ва бошқа қушлар туёқли жониворлардан ортда қолмаётгани маълум қилинди.
Бир неча ҳафта муқаддам Канада бўриси ва чиябўри ҳам болалаган, аммо уларнинг болаларини икки ойлардан кейин кўриш мумкин бўлади. Ява макакаси, лапундер ва сарғиш лангур болаларини эса ҳозирдан кузатиш мумкин.
Изоҳ (0)