Россиянинг «Лукойл» компанияси раҳбари Вагит Алекперов 50 метрли Galactica яхтасини сотиб юборди. Бу ҳақда, Forbes нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Яхтанинг янги эгаси унга Red Sapphire номини қўйди.
2015 йил мартида яхтага 21 миллион евро нарх қўйилганди, аммо Алекперов уни 19,5 миллион еврога сотишга муваффақ бўлди.
Алекперовнинг янги яхтаси — 70 метрли Galactica Super Nova. У олти каютага эга, дизайнини эса Espen Oeino International меъморчилик бюроси ишлаб чиқди. Янги яхтанинг ўзига хос томони — барча палубаларни бирлаштирувчи шишали лифт ҳамда биллур зинапоядир. Бундан ташқари, яхтада вертолётлар қўниш майдончаси, шаршара, жакузи, 13300 литр ҳажмли, туби қуёш нурини ўтказадиган ҳовуз бор.
Изоҳ (0)