Канада бош вазири Жастин Трюдонинг рафиқаси Софи Грегуар Трюдо биринчи хоним ролини самарали бажариши учун унга кўпроқ ёрдамчи ва бўйсунадиган ишчилар кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда, The Guardian нашри маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар беради.
Канада Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг рафиқаси Le Soleil газетасига берган интервьюсидаги баёноти мамлакатда кўплаб танқидий муносабатларни келтириб чиқарди.
«Мен ҳамма нарсага улгуришни хоҳлардим, бироқ бундай қила олмайман. Чунки мени уч нафар фарзандим ва вазир-турмуш ўртоғим бор. Менга ёрдам керак, одамлар учун ишлашимга ёрдам берадиган жамоа керак», — деди у.
Ҳукумат раҳбари рафиқасининг сўзларига қараганда, унга турли хайрия уюшмаларидан ҳамкорлик юзасидан таклифлар келиб тушади. Бироқ унинг вақти етишмаслиги туфайли уларнинг барчасига жавоб бера олмайди.
Нашрнинг таъкидлашича, Софининг турмуш ўртоғи унга иккинчи ёрдамчини ёллашни режалаштирмоқда.
Интервью аллақачон вазир мухолифатчилари орасида норозиликларни келтириб чиқарди. Улар Канаданинг аввалги биринчи хонимига бир нафар ёрдамчи етарли бўлганлигини эслатиб ўтди.
Изоҳ (0)