Жанубий Корея, АҚШ ва Япония июнь ойида КХДР томонидан ракета таҳдидига қарши йўналтирилган илк қўшма ўқув машғулотларини ўтказади. Бу ҳақда 16 май, душанба куни Жанубий Корея ОАВлари маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Томонлар Жанубий Кореяни КХДРнинг ядровий ва ракета шантажидан яхшироқ ҳимоя қилиш мақсадида ракета таҳдидига қарши ўқув машғулотларини биргаликда ўтказишга рози бўлгандан сўнг, Жанубий Корея, АҚШ ва Япония машғулотларнинг тафсилотлари устида ишламоқда», — деб маълум қилди журналистларга Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги вакили.
У машғулотлар давомида томонлар марраларни йўқ қилиш бўйича эмас, КХДР ракеталарини аниқлаш ва кузатиш бўйича кўникмаларни ишлаб чиқишини маълум қилди.
Ўқув машғулотлари АҚШнинг Гавайи оролларида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)