«Барселона» жорий мавсумда энг кўп футболкалар сотган клуб бўлди
«Реал» дунёнинг энг қиммат футбол клуби мақомини сақлаб қолди
Жар ёқасида бораётган қолган икки клуб — «Спортинг» ҳамда «Райо Вальекано» сўнгги турни ғалаба билан якунлади. «Спортинг» Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритган «Вильярреал» устидан зафар қучиб, келаси мавсумни ҳам Ла Лигада ўтказадиган бўлди.
Шу тариқа, «Райо Вальекано», «Хетафе» ва «Леванте» жамоалари Ла Лигани тарк этди.
14 май кунги натижаларга кўра, Каталониянинг «Барселона» клуби кетма-кет иккинчи бор олтин медалга эга чиққан бўлса, кейинги икки ўринни Мадриднинг икки клуби — «Реал» ва «Атлетико» бўлиб олганди. «Вильярреал» эса сўнгги икки турни бой бериб ҳам, мавсумни кучли тўртликда якунлади.
Мос равишда 5-7-ўринларни эгаллаган «Атлетик», «Сельта» ва «Севилья» клублари келаси мавсум Европа Лигасида иштирок этади. Жорий мавсум халқаро майдонда ўйнаган «Валенсия» эса 11-поғона билан чекланиб, ҳеч нарсага эриша олмади.
Луис Суарес битта мавсумда 40 та гол урган Ла Лиганинг учинчи футболчисига айланди
Роналду клуб миқёсида қаторасига 6 мавсумда 50 ва ундан ортиқ гол киритган илк футболчига айланди
Изоҳ (0)