Афғонистоннинг Фарах вилоятида қўлбола портловчи ускунанинг ҳаракатга келтирилиши оқибатида тўрт нафар полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Воқеа Лаш-ва-Жувайн туманида, Эрон чегараси яқинида содир бўлди. Полиция атрофни патруль қилиш чоғида қўлбола портловчи ускунага тегиб кетди, бунинг натижасида кучли портлаш содир бўлди. Машинадаги ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳалок бўлди.
Айни пайтда терактни қайси радикал гуруҳ вакиллари уюштиргани маълум эмас.
Изоҳ (0)