Сальвадор ҳукумати президент вазифасини бажарувчи Мишель Темер бошчилигидаги Бразилиянинг янги ҳукуматини тан олишдан бош тортди ва мамлакатдан ўз элчисини чақириб олди, деб хабар беради «ТАСС».
Бу ҳақда 14 май, шанба куни Марказий Америка давлатининг раҳбари Санчес Серен маълум қилди.
Ўтган жума, 13 май куни Венесуэла ҳукумати маслаҳатлашув учун ўз элчисини Бразилиядан чақириб олишини маълум қилган эди.
«Биз Бразилиянинг вақтинчалик ҳукуматини тан олмасликка қарор қилдик ва ўз элчимиздан ватанига қайтишни сўрадик», — деб ёзди Серен Twitter’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)