Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг ноёб фотосуратлари унинг 90 ёшга тўлиши муносабати билан уюштирилаётган концерт арафасида биринчи марта жамоатчиликка тақдим этилди. Улар архив материалларидан олингани айтилмоқда.
Жамланмадан қироличанинг опаси ва отаси билан тушган фотосуратлари акс этган, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Ёш малика Елизавета синглиси Маргарет ва отаси — қирол Георг VI билан. Улар бўлажак қироличанинг севимли итларини ушлаб турибди.
Малика Елизавета отаси билан ҳовузга шўнғишга ҳозирлик кўрмоқда.
Елизавета елкасига қўнган қушга қараб турибди.
Елизавета II (чапда), 1927 йил.
Елизавета ўз итлари — Уиллоу, Холли, Вулкан ва Кэнди билан Виндзор қасри атрофида сайр қилмоқда.
Елизавета II қизи Анна билан. Сурат Виндзор қасрининг Оқ хонасида олинган.
Елизавета II қироллик оиласининг кенжа вакиллари қуршовида.
Изоҳ (0)