13 май, жума куни Ялтада юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олти киши, жумладан, икки нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
ФВВнинг Қрим бошқармаси маълум қилишича, йўл-транспорт ҳодисаси Симферополь—Алушта—Ялта трассасининг 707-километрида юз берган. Daewoo Lanos енгил автомобили КамАЗ билан тўқнашиб кетган. ЙТҲ оқибатларини 35 киши ва 13 та техника воситаси бартараф этган.
Қурбонларнинг барчаси Daewoo Lanos автомобилида кетаётган эди. Улар орасида 2012 ва 2010 йилда туғилган болалар ҳам бўлган.
Изоҳ (0)