Pfizer фармацевтик корпорацияси 13 май, жума куни ўз препаратларининг тарқалиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини маълум қилди. The New York Times нашрининг билдиришича, фармацевтик гигант ўз препаратларининг АҚШ ҳудудида ўлим жазосини ижро этилишида фойдаланилишини истамаяпти.
Pfizer ишлаб чиқараётган дори воситалари ўлим келтирувчи инъекциялар ишлаб чиқаришда қўлланган охирги компания бўлди.
«Эндиликда ўлим жазоси амал қиладиган штатларнинг ҳукуматлари қатл учун медикаментларни қора бозордан сотиб олишига тўғри келади», — деди Reprieve ҳуқуқ ҳимоя қилиш гуруҳи вакили Майя Фоа.
Бундай тақиқни Европа ва АҚШнинг 20 тача компанияси жорий этиб бўлган эди. Бу қарорни қабул қилишда улар асосан масаланинг ахлоқий томонларига урғу берган эди.
Шу билан боғлиқ равишда Аризона, Оклахома, Огайо штатларида қатлларни бир неча ойга ортга суриш ҳақида қарор қабул қилинди. Айрим штатлар эса бундан буён электр стул ва газ камераларидан фойдаланадиган бўлди. Юта ҳукумати отиб ўлдириш йўли билан қатлни ижро этишга қайтмоқчи эканлигини билдирди.
Изоҳ (0)