GM Uzbekistan АЖ 2016 йилнинг январь–апрель ойларида Россияда 6,1 минг дона автомобиль сотишга муваффақ бўлди. Бу 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга камроқдир, деб маълум қилади UzDaily Европа бизнеси уюшмаси автомобилсозлар қўмитаси маълумотларига таяниб.
2016 йил апрелида корхона 1571 автомобиль реализация қилди — бу ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 5 фоизга камроқдир.
GM Uzbekistan’нинг Россия бозоридаги улуши ҳисобот даврида 1,4 фоизни ташкил қилди — ушбу кўрсаткич ўзгаришларсиз қолди.
Йилнинг дастлабки тўрт ойи якунларига кўра, корхона Россияда автомобиль харидлари ҳажми бўйича 17-ўринни банд этди.
Gentra модели шу вақт ичида энг яхши сотилган машиналар рўйхатида 25-ўринни, апрель ойи рўйхатида эса 24-ўринни эгаллади. Россияда январь–апрелда бу русумдаги машиналардан 4386 дона, апрелда — 1078 дона сотилди.
Изоҳ (0)