Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига АҚШ томонидан атом бомбаси ташланганида Корея Япония мустамлакаси бўлган пайтда мажбурий меҳнат учун бу ерга олиб келинган 40 мингдан ортиқ корейс ҳалок бўлган эди. Бу ҳақда, Жанубий Корея соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги эълон қилган маълумотларга асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Шунингдек, 30 минг корейс радиацион нурланишдан азият чеккани маълум қилинди.
Апрель ойининг охиридаги маълумотларга кўра, Жанубий Кореяда атом бомбасидан зарар кўрган 2 минг киши қолмоқда. Уларнинг авлодлари бўлмиш 7,6 минг киши радиацион нурланиш билан боғлиқ турли хасталиклардан азият чекмоқда.
Умумий миқдорда 200 минг кишини ҳаётдан олиб кетган Нагасаки ва Хиросима шаҳарларининг бомбаланиши тарихда ядровий қурол қўлланган ягона ҳолат бўлиб турибди.
Изоҳ (0)