Хиросима мэри Кадзуми Мацуи АҚШ президенти Барак Обамани ядровий қуролсизланиш йўналишида сўзлар билан чекланиб қолмасдан, реал қадамлар қабул қилишга чақирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
«АҚШ президенти аввалроқ ўз чиқишларида ядровий қуролсизланиш ҳақида гапирган эди, бироқ ҳеч қандай аниқ иш бажарилгани йўқ. Унинг бу йўналишда ҳеч бўлмаганда бир—икки қадам босишини истардик. АҚШ президенти Америка атом бомбасидан жабрланган одамларнинг истакларини тинглаши лозим», — деди у.
Хиросима мэри ҳозир Барак Обама мазкур одамлар билан учрашиши мумкин бўлган майдонни ташкил этиш масаласини ҳал этаётганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)